Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Португалияда Аморимнинг «Милан» ҳақидаги эски гапларини ёдга олишди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Рубен Аморим бундан бир неча йил аввал «Милан»ни бошқариш истаги борлиги ҳақида очиқчасига гапирган эди. Унинг 2017 йилда Португалиянинг Expresso нашрига берган интервьюсида айтган сўзлари, Италия клубига эҳтимолий тайинланиши ҳақидаги хабарлар фонида яна кун тартибига қайтди.

Ўша пайтда мураббийлик фаолиятини эндигина бошлаётган Аморим ўзининг футболчилик давридаги орзуларини ёдга олган эди:

«Болалигимда «Бенфика» ва «Милан» ўйинларини томоша қилишни яхши кўрардим. «Милан» таркибида Мальдини, Барези, Гуллит, Райкард, Савичевичлар тўп сурган учрашувлар муҳрланган кассеталар ҳали ҳам ёдимда. Болаликдаги орзум «Бенфика» ва «Милан»да ўйнаш эди. «Бенфика» футболчисига айланиб, орзумнинг бир қисмини амалга оширдим. Энди эса «Милан»да мураббий бўлишим керак», — деган эди у ўшанда табассум билан.

Сўнгги маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуни палласига яқинлашган ва тез орада мутахассиснинг тайинлангани расман эълон қилиниши мумкин.

Киритилди: 17:39, 15.06.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик