«Монако» ярим ҳимоячиси Поль Погба Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппедаги босим ҳақида ўз фикрларини ўртоқлашди.
— Мбаппега жуда катта босим ўтказиляптими?
— Унга нисбатан босим 17 ёшидан бошланган. Ёши улғайгани сари бу босим фақат кучайиб бормоқда. Бизнинг вазиятда бу у учун ижобий босим бўлиши ҳам мумкин ва мен буни шундай деб ҳисоблайман. У ажойиб футболчи. Сизга ёқадими ёки йўқми, у барибир буюк ўйинчи. Шу сабабли у жамоасига ғалаба қозонишда ёрдам бериши керак.
— Бу босим уни бутун фаолияти давомида таъқиб қиладими?
— Бу босим йўқолади деб ўйламайман. Босим доим бўлади. Қачонки сен буюк футболчи бўлсанг, босим ҳам шунга яраша ҳамроҳингга айланади. Агар у зўр ўйин ўтказса — бу нормал ҳолат деб қабул қилинади. Агар ёмон ёки ўртача ўйнаса — уни дарҳол танқид қила бошлашади. Бу соҳа шундай тузилган. Ўйинлар жуда кўп ва улардан кейин фикрни бошқа нарсага чалғита олишни билиш керак. Мана нима учун у бунчалик кўп гол уради. Агар бу нарса унга руҳий томондан таъсир қилганида эди, у бутун мавсум давомида бу қадар кўп гол ура олмаган ва юқори даражада ўйнай олмаган бўларди, — деди Поль Погба.













