Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эсекиэль Лавесси Лионель Мессининг ЖЧ-2026 даги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашади. Шундай экан, бошқалар учун қандай мезонларни белгилашингиз мумкин? Уни ким биландир солиштириб бўлмайди.
Модомики у ўйнашни истар экан, фойда келтиришда давом этаверади, ҳатто бироз орқароққа қайтиб, таянч ярим ҳимоячиси сифатида узатмаларини амалга оширса ҳам. Агар ўзи хоҳласа, голлар уришни ҳам тўхтатмайди.
Менимча, ҳамма гап унинг фикрлашида, қанчалик узоққа бормоқчи эканлигида. Гап шундаки, у ўзи иштирок этаётган ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истайди. У шунчаки шундай яратилган.
Айнан шунинг учун ҳам унда «Олтин тўп» бор ва айнан шу сабабли одамлар уни тарихдаги энг зўри дейишади. Унда бошқаларда учрамайдиган барқарорлик ва муваффақиятга бўлган чанқоқлик бор», — деди Лавесси.













