Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Мойзе Киннинг уйига ўғри тушди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Мойзе Киннинг Флоренциядаги уйи тунаб кетилди. Номаълум шахслар Кампо-де-Марте туманида жойлашган хонадонга бинонинг орқа томонидан кириб, соатлар ва заргарлик буюмларини ўғирлашган, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Дастлабки зарар миқдори 300 минг еврога баҳоланмоқда. Қайд этилишича, жиноятчилар профессионал тарзда ҳаракат қилишган ва қимматбаҳо буюмлар қаерда турганини олдиндан билишган. Воқеа жойига карабинерларнинг илмий суриштирув бўлими мутахассислари етиб келган. Улар хонадонни кўздан кечириб, кузатув камераларидаги ёзувларни олишган. Тергов воқеани олдиндан режалаштирилган ўғрилик сифатида кўриб чиқмоқда.

Жиноят содир этилган вақтда Кин Италиядан ташқарида бўлган. У қайтиб келганидан сўнг, ўғирланган буюмларнинг аниқ рўйхатини тузиш ва зарарни якуний баҳолаш учун полицияга чақирилади. Аввалроқ худди шу бинода «Фиорентина»нинг собиқ ҳимоячиси Никола Миленкович яшаган.

Киритилди: 20:38, 15.06.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3308]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3165]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3121]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3086]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2958]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2801]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2796]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2067]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1980]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1954]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик