Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Расман: «Реал» 33 ёшли Рюдигер билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Германиялик марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер Мадриднинг «Реал» клубида қоладиган бўлди.

«Қаймоқранглилар» матбуот хизмати 33 ёшли футболчи билан меҳнат шартномаси узайтирилганини расман эълон қилди. Янги келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рюдигер 2022 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган клуб мавсумида у барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 26 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.

Айни пайтда Рюдигер Германия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда. Кюрасаога қарши кечган 1-тур учрашувида (7:1) у захирадан майдонга тушиб, 17 дақиқа ҳаракат қилди.

Баҳорда Рюдигерни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар қаторида Италиянинг «Ювентус» жамоаси борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 16:14, 16.06.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик