Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Том Холланд: «Ямал – Ўргимчак-одам роли учун идеал номзод»

Баҳо:
+ | -

Британлик актёр Том Холланд Мадридга Марвелнинг Ўргимчак-одам ҳақидаги янги фильми тарғиботи учун ташриф буюрди ва «Барселона» вингери Ламин Ямални «суперқаҳрамон роли учун идеал номзод» деб атади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини кузатиш учун ташкил этилган Испания фан-зонасидаги интервью чоғида Холландга машҳур суперқаҳрамон ролини қайси футболчи ўйнаши мумкинлиги ҳақида савол берилди. Унинг жавоби «Ламин Ямал» бўлди. Актёр ушбу ёш истеъдод эгаси «ўзининг тезлиги, маҳорати ва майдонда чаққон ҳаракат қила олиши туфайли Ўргимчак-одам ролига энг муносиб номзод» эканини таъкидлади.

Суҳбат давомида Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳам тилга олинди. Аргентиналик футболчи «Барселона» спорт раҳбариятининг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди. Альварес гол урганидан кейин баъзида Ўргимчак-одамнинг ишорасини тақлид қилиши билан танилган. Актёр аргентиналик форвардни ўзининг фэнтези-лигасидаги жамоасига қўшиб олганини ва уни ҳам «суперқаҳрамон либосини кийиш учун ажойиб номзод» деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Киритилди: 18:05, 16.06.2026.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик