Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Интер» Джонс бўйича биринчи таклифини юборди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячи Кёртис Джонснинг трансфери борасида «Ливерпуль» билан музокараларни бошлади ва инглиз клубига илк расмий таклифини юборди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

«Нерадзурри» 25 ёшли хавбек учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ бу сумма ҳозирча ўз тарбияланувчисини 30 миллион еврога баҳолаётган «Ливерпуль» раҳбариятини қониқтирмаяпти.

«Интер»нинг Джонсга бўлган қизиқиши янгилик эмас. Миланликлар футболчини шу йилнинг январь ойидаёқ сотиб олишга уриниб кўришган эди, энди эса янги мавсум бошлангунга қадар келишувни якунлаш умидида музокараларга қайтишди. Инглиз ярим ҳимоячисининг «Ливерпуль» билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади, бироқ футболчининг ўзи, хабарларга кўра, Италияга кўчиб ўтиш вариантини инкор этмаяпти.

«Интер» раҳбарияти келишувга эришиш учун таклиф қилинаётган суммани оширишга тўғри келишини тушуниб турибди. Клуб яқин кунларда «Ливерпуль» билан музокараларни давом эттириш ниятида.

Киритилди: 18:11, 16.06.2026.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5900]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2935]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2727]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2704]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1937]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1903]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1890]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1830]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1640]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1550]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик