Кириш Регистрация

Кюрасао терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Кюрасао миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихида ўзига хос рекорд ўрнатди. У мундиалда иштирок этган энг кам аҳолига эга мамлакат сифатида қайд этилди.

Бу ҳақда Guinness World Recordsнинг Х (Twitter)даги расмий аккаунти маълум қилди. Ташкилот вакиллари Кюрасао футбол федерацияси президенти Гилберт Мартинага расмий рекорд сертификатини топширган.

«Биз Кюрасао футбол федерацияси президенти Гилберт Мартинага Жаҳон чемпионатига йўл олган энг кам аҳолига эга давлат рекорди учун сертификатни топширдик — 156 115 нафар аҳоли», — дейилади хабарда.

Кюрасао терма жамоаси тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўл олди ва шу орқали аввалги рекордни янгилади. Илгари бу кўрсаткич Исландия миллий терма жамоасига тегишли эди (ЧМ-2018).

Жаҳон чемпионати — 2026 АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Бу сафар турнир тарихида биринчи марта 48 та терма жамоа иштирок этмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:50, 16.06.2026.
Ўқилди: 1761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик