Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-турида Жазоирга қарши учрашувда қайд этган хет-трикидан сўнг ўзининг тарихий ютуғи ҳақида фикр билдирди. "J" гуруҳидан ўрин олган баҳс Аргентинанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
«Ростини айтсам, бу рўйхатдан жой олиш мен учун катта шараф. Аммо охир-оқибат бу шунчаки статистика, холос. Бу кўп нарсани англатмайдиган рақамлардир. Мен эришган барча ютуқларимдан мамнунман.
Аслини олганда, ҳозир бошимдан кечираётган барча нарса — тақдирнинг менга берган туҳфасидир. Худонинг марҳамати билан ҳам индивидуал, ҳам жамоавий даражада ҳамма нарсага эришдим. Энди ҳаётимнинг бошқа бир босқичидаман ва бу жараёндан завқ оляпман. Мен ҳар бир лаҳзадан баҳра олишга ҳаракат қиляпман», — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Жазоирга қарши ўйинда қайд этган хет-трики орқали Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлар сони бўйича германиялик Мирослав Клозенинг рекордини такрорлади. Ҳар икки футболчи ҳисобида 16 тадан гол бор.
Аргентина терма жамоаси кейинги учрашувини 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.













