Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция 3-1 Сенегал
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Клозе Месси унинг жаҳон чемпионатларидаги рекордини такрорлаганига муносабат билдирди

Баҳо:
+2 | -

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича унинг рекордини такрорлагани ҳақида фикр билдирди.

Маълумки, Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Жазоирга қарши баҳсда (3:0) хет-трик қайд этди. Шу тариқа, аргентиналик юлдузнинг мундиаллардаги голлари сони 16 тага етди ва у бу кўрсаткич бўйича Клозега тенглашди.

«Мессининг мени голлар сони бўйича қувиб етганидан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Рекордлар янгиланиши учун яратилади. Агар буни Месси уддаласа, мен бундан фақат хурсанд бўламан. Мен доимо Мессининг катта мухлиси бўлганман. У — ҳақиқий даҳо», — деди Клозе.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида кейинги ўринларда бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо (15 та гол), германиялик Герд Мюллер ва Франция терма жамоасининг амалдаги ҳужумчиси Килиан Мбаппе жой олган. Мюллер ва Мбаппе ҳисобида 14 тадан гол мавжуд.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:18, 17.06.2026.
Ўқилди: 1458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик