Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Реал» ва «Манчестер Сити»га Нмечанинг нархи маълум қилинди

Баҳо:
+ | -1

Дортмунднинг «Боруссия» клубига тегишли бўлган 25 ёшли ярим ҳимоячи Феликс Нмеча Европанинг етакчи клублари қизиқишлар доирасига тушиб қолган.

BILD нашрига маълум бўлишича, Европанинг йирик клублари томонидан бўлаётган қизиқишлар фонида «Боруссия» Нмеча учун трансфер баҳосини белгилади. Клуб Германия терма жамоаси ярим ҳимоячисини 120 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Бундай катта молиявий талаб «асаларилар»нинг ушбу ёзда футболчини сотишни истамаётгани билан боғлиқ.

Германиялик ярим ҳимоячи «Реал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби грандларнинг эътиборини тортмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Нмеча барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол қилди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:04, 17.06.2026.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик