Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Челси» «Кристал Пэлас» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максанс Лакруа ушбу ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Daily Mail нашрининг берган маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» қизиқиш билдирмоқда. «Кўклар» франциялик ҳимоячини мудофаа чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер мақсади сифатида белгилаб олишган. Эҳтимолий келишув тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Максанс Лакруа 2024 йилда «Вольфсбург»дан «Кристал Пэлас»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «бургутлар» сафида барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Лакруанинг трансфер баҳосини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:59, 17.06.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик