Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Жозе Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Аргентина терма жамоаси юлдузини сотиб олишни сўради

Баҳо:
+-1 | -

«Реал» аллақачон бир нечта футболчиларни, хусусан Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олди. Мадрид суперклубининг майдон марказини кучайтириш бўйича режалари шу билан чекланиб қолмайдиган кўринади. The Touchline нашрининг Marca газетасига таяниб хабар беришича, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан Энцо Фернандесни сотиб олишни сўраган. Энди «Реал» аргентиналик юлдузнинг трансферига эришиш учун ҳаракат бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» йил бошида Энцо Фернандес учун 121 миллион евро тўлаган эди. 25 ёшли футболчининг Лондон клуби билан узоқ муддатли шартномаси мавжуд бўлиб, у 2032 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали Фернандеснинг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 00:49, 18.06.2026.
Ўқилди: 4872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик