Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Анри Роналдуни ЖЧдаги ўйини учун танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Португалия — Конго ДР (1:1) учрашувида португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ҳаракатларини танқид қилди. Анри ҳужумчига жамоа манфаатлари шахсий ҳаракатлардан устун туришини эслатиб ўтди.

«Энг муҳими — шуни тушуниш керак. Уйидан туриб ўйинларни томоша қилаётган мухлислар! Гол жамоа фойдаси учун урилмоғи лозим, шахсий статистика учун эмас. Тушунтираман. Криштиану бундай вазиятларга бир неча бор тушган. Агар у дарвоза томон тезлик билан очилганида, ҳимоячи танлов қилишга мажбур бўларди. Аммо Роналдунинг ўзи гол уриш истаги туфайли у Бруну Фернандешнинг ҳаракат йўлини тўсиб қўйди ва дарвозабон майдонига ёриб кирмади.

Бундай ҳолатда ҳимоячига ҳимояланиш осонроқ бўлади, чунки унга икки ўйинчи ўртасида танлов қилишга тўғри келмайди. Гол жамоа учун урилмоғи керак, фақат сен учун эмас. Брунунинг бу ҳолатга қандай муносабат билдирганини ўзингиз ҳам кўрдингиз», — деди Анри Fox Sports эфирида.

Бу фикрларга Португалия терма жамоаси ўйинидаги бир эпизод сабаб бўлди. Унда жамоа сардори Роналду қулай вазиятда турган ҳолда Конго ДР дарвозасига зарба беришни маъқул кўрди, аммо нишонни аниқлай олмади. Анрининг фикрича, мазкур вазиятда Роналду тўпни ярим ҳимоячи Бруну Фернандешга ўтказиб юбориши керак эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:20, 18.06.2026.
Ўқилди: 3485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик