Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Ницца» Клод Пюэлнинг бош мураббийлик лавозимидан кетганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Ницца» клуби Клод Пюэлнинг жамоа бош мураббийлигидан кетганини маълум қилди. 64 ёшли франциялик мутахассис 2025 йилнинг декабрь ойи охирида ўз фаолиятида иккинчи бор ушбу клуб бошқарувини қўлга олган эди ва жамоанинг олий дивизионда жон сақлаб қолишига ёрдам берди.

«Қувонч, азоб-уқубатлар, лекин энг муҳими — қўлга киритилган мақсад ва қўллаб-қувватлаш. Раҳмат, мураббий Пюэль», — дейилади клуб хабарида.

«Ницца» 2025/26 йилги мавсумда Лига 1 да 32 очко жамғариб, 16-ўринни банд этди. Ўтиш (стык) ўйинларида «бургутлар» «Сент-Этьен» клубини мағлуб этиб (0:0 ва 4:1), Франция элитасидаги ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Киритилди: 10:16, 18.06.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик