Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Араухо жароҳат сабаб ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Уругвай миллий терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳимоячиси Рональд Араухо болдир мушагининг микро-йиртилиши сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга туша олмаслиги мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

27 ёшли футболчи 4 июнь куни, Мексикага учиб кетишдан бироз олдин жароҳат олган эди. Уругвай терма жамоаси шифокорлари Араухо 16 июндаги Саудия Арабистонига қарши баҳсни (1:1) ва 22 июндаги Кабо-Верде билан ўйинни ўтказиб юборади, аммо 27 июнь куни Испанияга қарши бўладиган учрашувгача тикланишга улгуради, деб тахмин қилишганди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, футболчининг тўлиқ соғайиб кетиши учун кутилганидан кўпроқ вақт талаб этилади. У фақат кейинги ойнинг бошидагина майдонга тушишга тайёр бўлади. Бу эса Араухо ЖЧ-2026 да фақат Уругвай терма жамоаси турнирнинг 1/16 финалига (плей-офф босқичига) йўл олсагина ўйнай олишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 10:18, 18.06.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик