Италиянинг «Комо» клуби 23 ёшли ярим ҳимоячи Мартин Батуринанинг трансфери бўйича Англия клубидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълумот бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, «Астон Вилла» клуби Батурина учун «Комо»га 50 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган. «Комо» раҳбарияти хорватиялик иқтидор эгасини жамоанинг «дахлсиз» футболчиси деб ҳисоблайди.
Ортда қолган клуб мавсумида Батурина барча мусобақаларда жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Батуринанинг «Комо» клуби билан айни пайтдаги амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













