Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Рикарду Куарежма миллий жамоа ҳужумчиси Жоау Фелишга қарата ўз сўзларини айтди.
«Мен ҳали ҳам сенга ишонаман. Мураббийдан сени ўйинга туширишини сўра. Ана ўшанда кейинги баҳсда ғалаба қозона оламизми-йўқми, кўриб оламиз», — дея Куарежманинг сўзларини келтирмоқда A Bola нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи илк турида Португалия терма жамоаси ДР Конго билан кутилмаганда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Фелиш ушбу учрашувда майдонга тушмади ва баҳсни захира ўриндиғида ўтказди.
Португалия терма жамоаси мундиалдаги навбатдаги учрашувини 23 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади.













