Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

«Манчестер Юнайтед» Саммервиллга узоқ йиллик шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» клубининг қанот ҳужумчиси Крисенсио Саммервилл фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Ушбу маълумотни журналист Николо Скира эълон қилди.

Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» нидерландиялик футболчига 2031 йилга қадар мўлжалланган ва уни яна бир йилга (2032 йилгача) узайтириш имконияти бўлган меҳнат шартномасини таклиф қилиб улгурган. Шунингдек, «қизил иблислар» 24 ёшли вингернинг трансфери борасида «Вест Хэм» клуби билан ҳам музокараларга киришган.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Саммервилл барча мусобақаларда жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, Саммервиллнинг айни пайтдаги бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:09, 18.06.2026.
Ўқилди: 1526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик