Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Тчуамени: «Дембеле жамоанинг бош унсуридир»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ҳужумчи Усман Дембеленинг миллий жамоадаги роли ҳақида фикр билдирди. Франциянинг ЖЧ-2026 доирасида Сенегалга қарши кечган дастлабки учрашувида Дембеле асосий таркибда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади ва 80-дақиқада захирага олинди.

«Унинг ўзи шундоқ ҳам жамоанинг бош унсуридир. У ҳаммадан кўп куладиган, ўзини қулай ҳис қилишга мажбур этадиган ва эрталаблари доим аъло кайфиятда юрадиган йигит.

Майдонда эса у ярим ҳимоя ва ҳужумни боғлайди. У — жамоамиз етакчиси. Таркибда «Олтин тўп» соҳиби борлиги — бу катта омад. Одамлар буни англаб етишяптими-йўқми, билмайман, лекин бу жуда ажойиб», — дея Тчуаменининг сўзларини келтиради X ижтимоий тармоғидаги Actu Foot аккаунти.

Турнирнинг гуруҳ босқичи кейинги турларида Франция Ироқ (23 июнь) ва Норвегия (26 июнь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:16, 18.06.2026.
Ўқилди: 1048 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик