Сенегал терма жамоаси сардори Калиду Кулибали Сенегал фуқаролари учун АҚШга кириш тақиқлангани борасида ўз фикрини билдирди.
Бундай чекловлар жаҳон чемпионатининг бошқа иштирокчилари — Кот-д’Ивуар, Эрон ва Гаитига ҳам тегишли бўлган.
«Ота-оналаримиз ва яқин қариндошларимиз ёнимизда бўлишлари учун федерация катта иш ҳажмини бажарди. Аммо айрим мухлисларнинг Америкага учиб кела олмагани ҳам айни ҳақиқат.
Менинг фикримча, ҳар бир терма жамоа ўз одамларини ёнида ҳис қилиш имкониятига эга бўлиши керак, шу сабабли африкаликлар нима учун ўз жамоаларини қўллаб-қувватлай олмасликларини тушунмаяпман.
Мен сиёсат ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Фақат футбол ҳақида гапиришни, футболдан завқланишни хоҳлайман ва футбол ҳамма учун деб ҳисоблайман», — деди Кулибали.













