Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Беньят «Райо Вальекано» бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано» Беньят Сан-Хосе Хильнинг асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.

Беньят — бир қанча мамлакатларда фаолият юритган тажрибали мутахассис. У мураббийлик фаолиятини «Реал Сосьедад»нинг ёшлар жамоасида бошлаган, шундан сўнг Саудия Арабистони, Чили, Боливия, БАА, Бельгия ва Мексикада ишлаган.

Унинг асосий ютуқлари қаторида «Универсидад Католика» клуби билан Чили чемпионлиги (2018), Боливиянинг «Боливар» жамоаси билан бир нечта совринлар ва Либертадорес кубогининг чорак финалига чиқиш бор.

Беньят Сан-Хосе 2025 йилнинг февраль ойидан буён «Эйбар»ни бошқариб келаётган эди ва жамоа билан 60 та ўйин ўтказди.

Якунланган мавсумда «Райо Вальекано» Ла Лигада саккизинчи ўринни эгаллади ва Конференциялар лигаси финалига қадар етиб борди. Жамоанинг аввалги устози Иньиго Перес ўз хоҳишига кўра клубни тарк этган эди.

Киритилди: 15:43, 18.06.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик