Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Куарежма Феликсга: «Мураббийдан сени тез-тез майдонга туширишини сўра»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Рикарду Куарежма ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ДР Конгога қарши ўйиндан (1:1) сўнг, бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказган ҳужумчи Жоау Феликсга мурожаат қилди ва бош мураббий Роберто Мартинесни ўйинчига кўпроқ вақт беришга чақирди.

«Сенга ишонишда давом этаман, бунга шубҳа йўқ. Аммо мураббийингга айт, сени тез-тез майдонга туширсин. Энди кўрамиз, кейинги ўйинга бошқача кайфиятда чиқиб, ғалаба қозона олармиканмиз», — дея Куарежманинг сўзларини келтиради ESPN Brasil.

Португалия терма жамоаси «К» гуруҳида иштирок этмоқда. 2-турда жамоа 23 июнь куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради. Саудиянинг «Ан-Наср» клуби шарафини ҳимоя қилувчи Феликс якунланган клуб мавсумида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди, шунингдек, Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 15:48, 18.06.2026.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик