Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

«Фенербахче» Картални бош мураббийлик лавозимига қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» Исмоил Картални жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда Fanatik портали хабар бермоқда.

65 ёшли мутахассис билан шартнома бир йилга мўлжалланган. Бу Картал учун Истанбул клуби бошқарувидаги тўртинчи давр ҳисобланади.

Доменико Тедеско кетганидан кейин раҳбарият узоқ вақт давомида янги устоз қидирди, бироқ якунда мухлисларга яхши таниш бўлган мураббий номзодида тўхталди. Карталга жамоанинг собиқ ҳужумчиси Дирк Кёйт ёрдам беради, у биринчи ассистент лавозимини эгаллайди.

«Фенербахче»га қайтиш мен учун катта шараф. Мухлисларимизни уятга қолдирмаслик учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ишқибозларимиз олдида қарзимиз бор — бу чемпионлик унвони», — деди Картал тайинловдан сўнг.

Мураббий, шунингдек, клубдаги аввалги фаолиятини ҳам эслаб ўтди, ўшанда жамоа Туркия чемпионатида рекорд даражадаги 99 очко жамғариб, 99 та гол урган эди.

Якунланган мавсумда жамоа «Галатасарой»дан 4 очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда маррага етди.

Киритилди: 16:08, 18.06.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик