Кириш Регистрация
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия 0-0 Эрон
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон

Холанднинг жаҳон чемпионатидаги голлари Норвегияда микроезилзилаларни келтириб чиқарди

Баҳо:
+2 | -

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ироққа қарши ўйиндаги (4:1) дубли Бергенда микросейсмик тебранишларни келтириб чиқарди. NORSAR сейсмология институти форварднинг голлари урилган вақтга тўғри келган тебранишларни қайд этди.

«Энг кучли тебранишлар Эрлинг Браут Холанднинг голлари урилган дақиқаларга тўғри келди, бу голлар норвегиялик мухлислар ўртасида баланд ҳайқириқларга сабаб бўлган», — дейилади NORSAR баёнотида.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, бу ҳақиқий ер қимирлаши бўлмаган. «Кўплаб одамлар йирик спорт мусобақаларидаги муҳим вазиятларга бир вақтнинг ўзида муносабат билдирганда, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари ерда тебранишларни ҳосил қилиши мумкин. Бу тебранишлар эса сезгир сейсмометрлар томонидан қайд этилади», — дея қўшимча қилди институт вакиллари.

Сигналлар Бергендаги станция томонидан қайд этилган бўлиб, у ерда маҳаллий вақт билан ярим тундан ошганига қарамай, минглаб томошабинлар ўйинни кузатиб боришган.

Киритилди: 16:14, 18.06.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик