Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Линекер Кейнни Англия терма жамоаси тарихидаги энг буюк ҳужумчи деб атади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ форварди Гари Линекер Жаҳон чемпионатининг илк ўйинида Хорватия устидан қозонилган ғалабадан (4:2) сўнг миллий жамоа сардори Ҳарри Кейннинг ўйинига юқори баҳо берди.

Далласда бўлиб ўтган учрашувда дубл қайд этган Кейн мундиаллардаги голлари сонини 10 тага етказди ва инглиз футболчилари ўртасида Линекернинг рекордига тенглашиб олди.

«Кейн рекордимни такрорлаганидан жуда хурсандман. Жаҳон чемпионатларида икки хонали сонларда гол урган футболчилар клубига хуш келибсан. Ҳа, бунинг учун унга менга қараганда битта турнир кўпроқ керак бўлди, лекин жиддий айтадиган бўлсам, Ҳарри Кейн — бизда бўлган инглиз ҳужумчиларининг энг буюгидир. Унинг универсаллиги ва умуман ўйини уни бошқалардан ажратиб туради», — деб баёнот берди Линекер «The Rest is Football» подкастида.

Кейн фаолиятидаги учинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бундан аввал у 2018 ва 2022 йиллардаги турнирларда қатнашган ва Россияда бўлиб ўтган мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Киритилди: 19:02, 18.06.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик