Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Флойд Мейвезер 20 йилга қамалиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Лас Вегасда қимматбаҳо соат харид қилишда фирибгарликка қўл урганликда айбланмоқда. Шу сабабли унинг устидан жиноят иши қўзғатилган. Al Jazeera нашрининг хабар беришича, 49 ёшли собиқ боксчи 2024-йилнинг декабрь ойида “Gold and Beyond” дўконига 200 минг долларлик чек ёзиб берган. Бироқ унинг банк ҳисобида бундай маблағ бўлмаган. Лас Вегас прокуратураси буни қасддан қилинган фирибгарлик деб баҳоламоқда.

Унга кўра, 15 июнь, душанба куни ушбу иш бўйича ўтган дастлабки суд мажлисида Мейвезернинг ўзи қатнашмаган, унинг ўрнига адвокати иштирок этган. Боксчига нисбатан расман “йирик миқдордаги ўғрилик” ҳамда “фирибгарлик мақсадида сохта чек тақдим этиш” айбловлари эълон қилинган. Навбатдаги суд тингловлари сентябрь ойига белгиланган.

Невада штати қонунларига кўра, агар Флойднинг айби тасдиқланса, фирибгарлик учун 1 йилдан 4 йилгача, йирик ўғрилик учун эса 1 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Шунингдек, у катта миқдорда жарима тўлаши ва етказилган зарарни қоплаши керак бўлади. Боксчининг вакиллари ҳозирча бу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда Мейвезернинг бу каби муаммолари кўпайиб қолган. Аввалроқ у Нью Йоркда ижара пулини тўламагани учун судга берилган, шунингдек, бир неча заргарлар билан ҳам молиявий можароларга ўралашиб қолганди. Унинг ўзи эса собиқ менежерини кўп йиллик фирибгарликда айблаб, судга даъво аризаси киритган.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер профессионал боксда 50 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳеч қайсида мағлуб бўлмаган. Беш карра Жаҳон чемпиони шу ёзда яна рингга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган. Режага кўра, у 27 июнь куни Грециянинг Афина шаҳрида кўргазмали жанг ўтказиши керак эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:21, 19.06.2026.
Ўқилди: 1471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3214]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2899]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2604]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2404]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2112]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1871]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1707]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1668]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1579]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик