Айни кунларда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида FIFA Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг 2-туридан ўрин олган Шотландия — Марокаш учрашуви ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.
Мазкур баҳсни FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Учрашув 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.













