Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Аллегри ва «Наполи» шартнома бўйича келишувга эришди — Жанлука Ди Марцио

Баҳо:
+ | -

Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, «Наполи» клуби Массимилиано Аллегри билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган.

Аввалроқ 58 ёшли мутахассиснинг Неаполь клубига тайинланиши молиявий масалалар туфайли хавф остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълум қилинишича, Аллегри 2027 йилгача амал қиладиган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш учун «Милан»дан ўзи учун 2 миллион евро, мураббийлар штаби аъзолари учун эса қўшимча 3 миллион евро талаб қилган. Милан клуби эгаси Жерри Кардинале эса ушбу маблағни тўлашни истамаган.

Жанлука Ди Марционинг таъкидлашича, Аллегрининг «Наполи»га тайинлангани ҳақидаги расмий эълон фақат «Милан» билан музокаралар тўлиқ якунланганидан кейин берилади.

Шу билан бирга, мутахассиснинг «Наполи» билан шартнома имзолаши борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Янги битим 2029 йилгача амал қилади. Демак, аввал хабар қилинганидек икки йиллик эмас, балки уч йиллик шартнома тузилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:51, 19.06.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик