Аргентина терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, айни пайтда Шимолий Америкада бўлиб ўтаётган ЖЧ-2026 нинг энг чиройли футболчиси деб топилди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц жой олди. Кучли учликни эса Англия миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нони Мадуэке якунлаб берди.
Манбанинг таъкидлашича, ушбу рейтингни тузишда мундиалда иштирок этаётган энг машҳур 150 нафар футболчининг ташқи кўриниши таҳлил қилиб чиқилган.
Португалия терма жамоасининг 41 ёшли суперюлдузи, ҳужумчи Криштиану Роналду эса мазкур рўйхатда бор-йўғи 45-ўринни банд этди.













