Испаниялик марказий ҳужумчи Гонсало Гарсия келгуси мавсумда ҳам Мадриднинг «Реал» клубида қолиши мумкин. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, ҳужумчининг «қироллик» клубида қолиш имкониятлари анча юқори баҳоланмоқда.
Гарсиянинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Ҳужумчи ва «қаймоқранглилар» ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Якунланган мавсумда Гонсало 39 та учрашувда майдонга тушди. Форвард ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги мавсумдан бошлаб «Реал Мадрид» клубини португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бошқаради.













