Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Нико Уильямс: «Фаолиятимнинг якунигача «Атлетик»да қолишга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс ўзининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ўтган ва ундан олдинги йилларда футболчининг «Барселона» ҳамда бошқа топ-клубларга ўтиши борасидаги хабарлар фаол тарқалган эди. Бироқ Нико баскларга содиқ қолди.

«Ҳозирнинг ўзидаёқ фаолиятимнинг охиригача «Атлетик»да қолиш ҳақидаги ҳужжатга жон деб қўл қўйган бўлардим», — дея журналист Фабрицио Романо Уильямснинг сўзларини келтирмоқда.

23 ёшли футболчининг қиймати Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланган. Якунланган мавсумда Нико Бильбао жамоаси сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:14, 19.06.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик