Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналик форварди Хулиан Альвареснинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, айни дамда Мадриднинг «Реал» клуби Альварес трансфери бўйича музокараларда олдинга силжимаяпти. «Атлетико» уни 150 миллион евро эвазига сотишни рад этганидан сўнг, «қаймоқранглилар» ушбу келишувдан чиқишган.
Манбага кўра, «Барселона» ҳали ҳам Альваресга қизиқиш билдирмоқда ва у билан ҳар куни алоқада бўлиб турибди, бироқ трансфернинг амалга ошиши барибир «Атлетико»нинг қарорига боғлиқ.
2025/26 йилги мавсумда Альварес барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













