Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте вингер Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида гапириб берди.
«Барселона»нинг 18 ёшли футболчиси яқиндагина жароҳатидан қутилди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Кабо-Вердега қарши баҳсда (0:0) юлдузли футболчи фақатгина 71-дақиқада захирадан майдонга тушди, бироқ испанияликларнинг кутилмаган очко йўқотишининг олдини ола билмади.
«Саудия Арабистонига қарши навбатдаги ўйин олдидан вазиятни баҳолашимиз керак. Ўйинлар тақдири иккинчи бўлимда ҳал бўлади, шунинг учун эҳтиёткорликни сақлаш лозим. Қарор қабул қилишдан олдин Ламиннинг ҳолатини ҳисобга оламиз. Назаримда, у майдонда тахминан 45 дақиқа ҳаракат қила олади», — деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.
Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув 21 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00'да бошланиши режалаштирилган.













