Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шотландия терма жамоаси устози Кларк: «Биз хомхаёлга берилаётганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларк ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Марокашга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мазкур ўйин 20 июнга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.

«Бўлажак учрашув қанчалик қийин кечиши борасида ҳеч қандай хомхаёлга берилаётганимиз йўқ. Марокаш ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борган эди ва менинг фикримча, бу жамоа ҳозир янада кучайган. Бу бизни қандай баҳс кутаётганидан дарак беради», — деди Кларк.

Мураббий ўз жамоаси курашга тайёрлигини ва Гаити устидан қозонилган ғалабадан сўнг ижобий кайфиятни сақлаб қолаётганини таъкидлади. Маълумот учун, бу Шотландиянинг йирик турнирлардаги охирги 30 йил ичидаги илк ғалабаси бўлди.

«Футболчилар ўзларини жуда яхши ҳис қилишмоқда. Улар ғалаба қозонишни исташганди ва буни уддалашди. Энди эса навбатдаги қадамни ташлаб, қолган ўйинларда ҳам керакли натижага эришишни хоҳлаймиз».

Биринчи турдан сўнг Шотландия ҳисобида 3 очко мавжуд. Бразилия ва Марокашда 1 тадан очко бор, Гаити эса ҳозирча очко тўплай олмади.

Киритилди: 18:38, 19.06.2026.
Ўқилди: 928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3995]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3785]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3523]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3125]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2848]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2846]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2707]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2514]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2484]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2236]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик