Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Арсенал» ва «Тоттенхэм» Гринвудга даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг икки клуби «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвудга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчисини сотиб олиш имкониятларини «Арсенал» ва «Тоттенхэм» клублари кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, Гринвудга Италиянинг «Рома» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Манба берган хабарга кўра, Франция клуби лигининг молиявий талаблари сабабли ушбу ёзда футболчиларини сотишга мажбур бўлмоқда ва айнан 24 ёшли форвард таркибдаги энг қимматбаҳо актив ҳисобланади. «Марсель» Гринвудни тахминан 80 миллион еврога баҳоламоқда. «Манчестер Юнайтед» эса аввалги шартномадаги қайта сотиш банди туфайли трансфер суммасининг 40 фоизини қўлга киритиши мумкин.

Якунланган мавсумда Гринвуд клуб миқёсидаги 45 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:40, 19.06.2026.
Ўқилди: 1477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик