Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Тоттенхэм» футболчини «Манчестер Юнайтед»дан тортиб олишга уринмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни трансфер қилиш бўйича келишувига аралашиш ниятида. Бундай баёнотни нуфузли инсайдер Фабрицио Романо берди.

Журналистнинг сўзларига кўра, «Манчестер Юнайтед» бир неча ҳафтадан бери «Вест Хэм» ва футболчининг атрофидаги инсонлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ курашда «Тоттенхэм» пайдо бўлди. «Шпорлар» вакиллари футболчи учун курашга киришиш мақсадида Фернандешнинг агенти билан боғланишган.

Шу билан бирга, бу Сандро Тонали трансферидан мустақил равишда олиб борилаётган алоҳида жараён эканлиги таъкидланмоқда. Пойтахт жамоаси ҳар икки ярим ҳимоячини ҳам сотиб олишни режалаштирган.

Якунланган мавсумда Фернандеш барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда жами 42 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинлар давомида у 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:33, 20.06.2026.
Ўқилди: 1236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик