Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Мбаппе "Реал" сардорига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо сардорлик боғичини Килиан Мбаппега топширмоқчи. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Испания топ-клуби фаолиятини батафсил ёритиб борувчи Игнасио Санчес хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Моуриньо сардорлик боғичини Федерико Вальверде, Тибо Куртуа ва Винисиус Жуниордан олиб қўйиш ниятида. Таъкидланишича, португалиялик мутахассис икки жанубий америкалик футболчини «ҳаддан ташқари токсик (жамоа муҳитига салбий таъсир этувчи)» деб ҳисоблагани учун улардан бутунлай қутулмоқчи. Тибо Куртуага келсак, Моуриньо сардорлик боғичини дарвозабонга ишониб топшириш фикридан йироқ.

Агар манбага ишонадиган бўлсак, мураббий Килиан Мбаппени жамоанинг биринчи сардори этиб тайинлашни режалаштирмоқда, унинг ёрдамчилари (вице-сардорлар) эса Антонио Рюдигер ва Жуд Беллингем бўлиши керак.

Киритилди: 13:42, 20.06.2026.
Ўқилди: 1735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик