Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Кроос Англиянинг Хорватия устидан қозонган 4:2 ҳисобидаги ғалабасини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Тони Кроос Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 даги ўйин даражасига баҳо берди. Илк учрашувда британлар Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

«Биринчи ўйиндаги ҳаракатларидан сўнг, Англия мен учун мундиалнинг асосий 3 та фаворитидан бирига айланди. Ушбу баҳсда мен Евро-2024 дагидан буткул фарқ қиладиган, мутлақо бошқача жамоани кўрдим. Уларнинг ўртасидаги фарқ ер билан осмонча. Ўйин сифатида жуда катта ўсиш сезилиб турибди», — дея собиқ ярим ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда «Bild» нашри.

Томас Тухель шогирдлари Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги учрашувни 23 июнь куни Гана терма жамоасига қарши ўтказишади.

Киритилди: 14:16, 20.06.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик