«Манчестер Юнайтед» жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. The Touchline нашрининг журналист Мигел Серранога таяниб хабар беришича, «қизил иблислар» Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, «қироллик клуби» 23 ёшли Камавинганинг трансфер баҳосини 60 миллион евро этиб белгилаган. Футболчининг Испания Ла Лигаси гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинга айни пайтда таътилда дам олмоқда. У Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасидан жой олмаган эди. Якунланган мавсумда Камавинга барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган.













