Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтган АҚШ — Австралия (2:0) учрашувида австралияликлар ҳимоячиси Кэмерон Бержесс томонидан урилган автогол турнирдаги еттинчи «ўз дарвозасини ишғол этиш» ҳолати бўлди.
Ушбу кўрсаткич бўйича жорий мусобақа Францияда ўтган ЖЧ–1998 дан ўзиб кетди. Ўшанда турнир давомида жами 6 та автогол қайд этилган эди.
Бу борадаги мутлақ рекорд эса Россия мезбонлик қилган ЖЧ–2018 га тегишли бўлиб, ўшанда 64 та ўйинда футболчилар 12 бор ўз дарвозаларини ишғол қилган. Таққослаш учун, Қатарда ўтган сўнгги Жаҳон чемпионатида атиги 3 та автогол кузатилган эди.













