Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович барибир «Ювентус»да қолиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрига маълум бўлишича, бир неча соат олдин Турин клуби раҳбарияти 26 ёшли форвардга янги шартнома таклиф қилган. Ушбу битим ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтиришни кўзда тутади ва унга кўра, футболчининг йиллик маоши бонуслар билан биргаликда қарийб 8 миллион еврони ташкил этади. Влаховичнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси шу июнь ойи якунида тугайди.
Эслатиб ўтамиз, Влахович 2022 йилнинг январь ойидан буён Италия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













