Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

«Ливерпуль» Ла Лига ҳимоячисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано» клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Андрей Рациу фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fussballdaten нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 28 ёшли руминиялик футболчининг Испания клуби билан шартномасида 25 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган, бироқ «Ливерпуль» бу нархни 20 миллион еврогача туширишни кўзламоқда. Шунингдек, ушбу ҳимоячини «Барселона» ҳам кузатаётгани ҳақида баҳордаёқ хабарлар тарқалган эди.

Якунланган мавсумда Рациу барча турнирларда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рациунинг «Райо Вальекано» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:30, 21.06.2026.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик