«Манчестер Юнайтед» клуби «Вест Хэм» қанот ҳужумчиси Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушди. Нидерландиялик вингер учун курашда манкунианликларга «Тоттенхэм» клуби рақобат туғдириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «болғачилар» Саммервиллнинг эҳтимолий трансферини 50 миллион фунт стерлингга (57,5 миллион евро) баҳоламоқда. Ҳужумчи якунланган мавсум натижаларига кўра Чемпионшипга маҳкум бўлган «Вест Хэм» сафида қуйи дивизионда ўйнашни истамаяпти. «Манчестер Юнайтед» 24 ёшли футболчини жамоани тарк этиши кутилаётган вингер Маркус Рэшфордга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.
Ортда қолган мавсумда Саммервилл барча турнирларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, вингернинг айни дамдаги бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.













