Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонс жамоа футболчилари ва бош мураббий Роберто Де Дзерби ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр билдирди.
"Футболчилар ва мураббийлар штаби ўртасида ҳақиқатан ҳам яхши алоқа йўлга қўйилган", — деди Симонс CBS Sports телеканалига берган интервьюсида.
Де Дзерби жорий йилнинг март ойида «Тоттенхэм» бошқарувини қўлга олган ва жамоага Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолишда ёрдам берган эди. «Шпорлар» чемпионатни турнир жадвалининг 17-поғонасида якунлаб, 38 турда 41 очко жамғаришди.
Якунланган мавсумда 23 ёшли нидерландиялик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 43 та учрашувда майдонга тушди, рақиблар дарвозасини 6 бор ишғол этди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













