Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Бэйл Анчелоттининг «Реал» даражасидаги клубларда ниманинг ҳисобига муваффақиятга эришишини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Гарет Бэйл италиялик мураббий Карло Анчелоттининг нима учун топ-клубларда муваффақият қозонишга қодирлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. Анчелотти «қаймоқранглилар»дан ташқари «Милан», «Бавария», «Челси», «Ювентус» ва «ПСЖ» клубларини ҳам бошқарган.

«Карло — шунчаки ажойиб мураббий. У психологияни ва футболчиларга бўладиган босимни жуда яхши тушунади. У ўйинчилар билан шундай муносабат ўрнатадики, улар мураббий ҳақиқатан ҳам ғамхўрлик қилаётганини ҳис қилишади. Баъзан футболчилар яхши спорт формасида бўлишмайди, лекин Карло уларни қандай қўллаб-қувватлашни ва руҳлантиришни билади.

Мадриднинг «Реал»и каби катта клубда футболчиларни шунчаки шуғуллантириш шарт эмас. У ерда эгони бошқара билиш керак. Мана шунинг учун ҳам у энг йирик клубларда бунчалик муваффақиятли ишлаб келмоқда», — дея Бэйлнинг сўзларини келтиради The Athletic.

Киритилди: 16:18, 21.06.2026.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик