«Бавария» ва Франция терма жамоаси вингери Майкл Олисе футбол визуаль жиҳатдан жозибали бўлиши кераклигини ва ҳимоядаги ўйин ҳам чиройли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
«Менимча, футбол санъат даражасига кўтарилиши мумкин. Бироқ мен ўзимни шунчаки креатив ўйинчи деб биламан, ўзимни санъаткор деб ҳисобламайман. Лекин, албатта, футболнинг чиройли бўлишини истайман: мухлислар учун, телевизор қаршисида вақтини мароқли ўтказишни истаганлар учун. Футбол — буюк спорт тури, у визуаль жиҳатдан жозибали бўлиши шарт.
Тўпни олиб қўйиш ҳам ҳайратланарли, силлиқ ҳаракат бўлиши мумкин. Агар унда ўзига хос равонлик бўлса, буни чиройли эмас дейишга биз киммиз?
Мен шунчаки ҳужумчиларни ҳужум усталари, ҳимоячиларни эса ҳимоя усталари деб биламан. Ва ҳимоядаги гўзал ўйинни кузатиш ҳам ажойиб бўлиши мумкин», — деб ҳисоблайди Олисе.













