Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

World Boxing кубоги: Эркаклар терма жамоамиз яна етакчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкил этилган World Boxing кубогининг 2-босқичи ўз якунига етди. Ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритди.

Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан яна етакчилар қаторидан жой олди. Умумий жадвалда эса мезбон Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан биринчи, Қозоғистон 5 та олтин ва 3 та бронза билан иккинчи, 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси эса кучли учликдан ўрин олди.

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-57 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш медаль:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-48 кг: Фарзона Фозилова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева

Бронза медаль:
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Арман Маханов
-60 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:42, 21.06.2026.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик