Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

ЖЧ-2026. Дебютант Кабо-Верде Уругвай билан ҳам дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Ҳисоб 21-дақиқада очилди. Кабо-Верде терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Ленини меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Уругвайликлар биринчи бўлим охирида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Аввалига Максимилиано Араухо 44-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Агустин Каноббио 45+6-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироқ Кабо-Верде таслим бўлмади. 61-дақиқада Элио Варела гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Уругвай Саудия Арабистони билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Кабо-Верде эса Испаниядан очко тортиб олиб, баҳсни 0:0 ҳисобида якунлаган.

Гуруҳ босқичининг сўнгги, 3-турида Уругвай Испания билан, Кабо-Верде эса Саудия Арабистони билан куч синашади. Ҳар икки учрашув ҳам 27 июнь куни бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати-2026. H гуруҳи, 2-тур
22 июнь, Майами (АҚШ). «Хард Рок» стадиони
Уругвай — Кабо-Верде — 2:2
Голлар: Ленини, 21 (0:1), Араухо, 44 (1:1), Каноббио, 45+6 (2:1), Варела, 61 (2:2).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:13, 22.06.2026.
Ўқилди: 1925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик