Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

«Челси» Меньянга бўлган қизиқишини янгилади

Баҳо:
+ | -

«Милан» дарвозабони Майк Меньян фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Football Italia хабарига кўра, «Челси» Франция терма жамоаси посбонининг атрофидагилар билан алоқани фаоллаштирди ва аллақачон унинг агенти Жонатан Кебе билан ёзги трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирча Лондон клуби расмий таклиф билан чиқмади, бироқ қизиқиш жиддий ҳисобланади ва яқин ҳафталарда музокаралар ривожланиши мумкин.

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Меньянни ўз лойиҳасининг муҳим қисми деб билади ва франциялик дарвозабонга тенг келадиган ўринбосар топиш жуда қийин бўлишини таъкидлайди.

Шу билан бирга, футболчининг ўз позицияси ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, Меньян фаолиятидаги янги чақириққа тайёр ва Англия чемпионатида тўп суриш у учун жуда жозибали вариант бўлиб кўринмоқда.

Клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар қўшимча ноаниқлик келтириб чиқармоқда. Дарвозабон билан шартномани узайтириш аввалги спорт раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан келишилган эди, улар эса ҳозирда «Милан»ни тарк этишган.

Киритилди: 15:56, 22.06.2026.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик